UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  0 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  25 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  1 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  3 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6

Ўзбекистон Суперлигасига ҳомий бўлмоқчимисиз? Марҳамат Янгиликлар

Ўзбекистон Суперлигасига ҳомий бўлмоқчимисиз? Марҳамат

Теглар :  ЎзПФЛ
Ўзбекистон Суперлигасига бўлган қизиқиш йилдан-йилга ортиб бораётгани сир эмас.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси дунёнинг энг кучли 45 лигасини ўзида бирлаштирган ташкилот аъзосига айлангач, Лига қамрови янада кенгайди.

ЎзПФЛ Жаҳон лигалари форумида ўз тақдимотини намойиш этди


Бугунга келиб Суперлига Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган энг оммабоп ички спорт мусобақаси бўлиб турибди. Мамлакатнинг 17 футбол клуби Осиё футбол конфедерациясининг лицензиялаш талабларини бажариб, бу борада қитъа етакчисига айланиб олди. Шундан келиб чиқиб, 2025 йилдан бошлаб Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етказилади.

Ўзбекистон Осиёда биринчи: 17 ўзбек клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди

Машҳур бренд Coca-Cola сўнгги 5 мавсум давомида Суперлига титул ҳомийси бўлди. Лига ҳамда Coca-cola эндиликда бу ҳамкорликни сўнгги йилларда янги босқичга чиққан Ўзбекистон кубоги мусобақасида давом эттиради. Келишув асосида Coca-Cola ўз эътиборини нафақат профессионал, балки оммавий футбол мусобақаларига ҳам қаратишни мақсад қилди.

Суперлига Осиё қитъасида ўз обрўсига эга мусобақа бўлиб, унинг хорижий кузатувчилари сафи тобора кенгайиб бормоқда. Республиканинг энг олди стадионлари, Лига расмий веб-сайти, Лиганинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, Суперлига учун чиқарилган ҳар бир чипта, матбуот анжуманлари ва флеш-интервюлар пресс-воллари, телетрансляциялар давомидаги чиқишлар Сизнинг брендни акс эттиради. Лига бу борада ҳомий ташкилотлар билан музокара ўтказишга тайёр.

Лига билан алоқага чиқиш истагида бўлганларлар учун:

+998 71 2309058
+998 94 6333443
info@pfl.uz

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика