

Ўйин 22 июнь куни Тошкентдаги "Локомотив" стадионида соат 20:00да бошланади. Баҳсда Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлашади.
ТУРНИР ЖАДВАЛИДАГИ ҲОЛАТ
Олмалиқликлар Ўзбекистон Суперлигаси турнир жадвалида етакчи "Сўғдиёна"дан битта ўйин кам ўтказган ҳолда, иккинчи ўринда бормоқда. Дебютант "Олимпик" эса 9 ўйиндан сўнг 8 очко билан 13-ўринни банд этиб турибди.




