

Мазкур баҳс олдидан ташкилий қўмита аъзолари ҳамда жамоалар вакиллари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Унда учрашувнинг ташкилий масалалари, хусусан, медиа, маркетинг ва тиббий жараёнлар муҳокама қилинди.
Келишувга кўра, учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ кўк рангда майдонга тушадиган бўлди, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.





