UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Ўзбекистон Супрелига ва ПРО лига баҳслари давом этадими?   2 14:47"Севилья", "Ювентус" ва "Интер" Бельерин учун курашмоқда  1 14:23"Тоттенхэм" "Челси" футболчисига шартнома тайёрламоқда  3 14:00Хаверц "Байер"дан уни "Челси"га сотишларини сўради  2 13:39Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:34"Челси" Эмерсон Палмьери учун 25 миллион хоҳламоқда. "Интер" билан музокаралар олиб борилмоқда  0 13:10РПЛда бугун "ўзбек дербиси"  5 13:00Olamsport: UFC'даги яна бир жанг бекор қилинди, Конор яна Хабибга оид фикр ёзиб ўчириб ташлади  0 12:5123 июль куни Coca Cola Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташланади  3 12:47Клопп: "Лаллана "Ливерпуль" афсонасига айланиб улгурди"  1 12:33АГМК ва "Қўқон-1912" ўртасидаги жанговар ўйиндан ажойиб ГАЛЕРЕЯ  1 12:20"Марсель" "Боруссия" футболчисини харид қилмоқчи  0 11:57"Милан" Тонали учун курашга қўшилди  0 11:49Терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров 35 ёшга тўлди  8 11:33"Ювентус" Мандрагорани 26 миллион евро эвазига харид қилиши мумкин  0

Ўзбекистон — Қирғизистон учрашувига "Ростов"нинг собиқ раҳбари, айни пайтда агентлик билан шуғулланаётган Юрий Белоус ташриф буюрди ва ўзбек футболчисини кузатди Янгиликлар

Ўзбекистон — Қирғизистон учрашувига "Ростов"нинг собиқ раҳбари, айни пайтда агентлик билан шуғулланаётган Юрий Белоус ташриф буюрди ва ўзбек футболчисини кузатди

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон ўртасидаги ўртоқлик ўйинида россиялик агент ташриф буюрди.

Маълумотларга кўра, россиялик агент Юрий Белоус мазкур ўйинда терма жамоамиз сафида ҳаракат қилган "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Хуршид Ғиёсовнинг ҳаракатларини кузатган.

Юрий Белоуснинг фейсбукдаги саҳифасида терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда собиқ терма жамоалар маркази бошлиғи Асқар Толибжонов билан юклаган сурати ҳам мавжуд. 

Юрий Белоус Футбол Маркет компанияси директори лавозимида ишлаб келади. Шунингдек, маълум вақт "Ростов" клуби бош директори, "Локомотив" клубида вице-президент ҳамда "Москва" ва "Торпедо" жамоаларида раҳбарлик қилган. Айни дамда эса футбол агенти сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Агарда Юрий Белоусга Хуршид Ғиёсовнинг ҳаракатлари маъқул келган бўлса, унда Ғиёсов тез орада Россия клубларида пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли мавжуд.

Қайд этиш керакки, Хуршид Ғиёсов Қирғизистонга қарши ўйинда бошланғич таркибда ўйнади ва учрашувнинг 70-дақиқасида захирага олинди.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг