Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси учрашувининг вақти ўзгарди

Sherzod Nurmatov
7 фев 2025
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 март куни Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради.

Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси учрашув вақтини ўзгартириш бўйича ОФКга сўров юборди. 

Сўров қаноатлантирилиб, ўйин 20 март куни Тошкент вақти билан соат 21:15 га кўчирилди.

Аввалроқ Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида кимлар ишлаши маълум бўлган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати