UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  0 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  0 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  0 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  194 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2

Ўзбекистон ОТЖнинг Жанубий Кореяга борадиган таркиби маълум Янгиликлар

Ўзбекистон ОТЖнинг Жанубий Кореяга борадиган таркиби маълум

Эртага Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси навбатдаги йиғинга киришади.

Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги жамоа 17-20 сентябрь кунлари Тошкентда ўқув-машғулотларини олиб боради. Шундан кейин Ўзбекистон ОТЖ кореялик тенгдошларига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш учун Корея Республикасига жўнаб кетишади. Баҳслар 23 ва 26 сентябрь кунлари Ҳвасон шаҳрида бўлиб ўтади

Бош муррабий томонидан мазкур йиғинга жалб этилган футболчиларнинг кенгайтирилган таркиби билан танишинг:

Дарвозабонлар: Шукрон Йўлдошев ("Олимпик"), Ҳамидулло Абдунабиев ("Олимпик"), Владимир Назаров ("Олимпик").

Ҳимоячилар: Одилбек Абдумажидов ("Ордабаси", Қозоғистон), Элдорбек Бегимов (АГМК), Алибек Давронов ("Насаф"), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Олимпик"), Саидазамат Мирсаидов ("Олимпик"), Беҳзод Шамсиев ("Олимпик"), Шаҳзод Тоиров ("Олимпик"), Достонбек Турсунов ("Олимпик"), Суннатуллоҳ Ҳамиджонов ("Олимпик").

Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев ("Олимпик"), Иброҳим Ибрагимов ("Металлург"), Муҳаммадазиз Иброҳимов ("Олимпик"), Жасурбек Жалолиддинов ("Локомотив"), Диёр Холматов ("Пахтакор"), Фарруҳ Мухторов ("Олимпик"), Нурмуҳаммад Тошпўлатов ("Локомотив").

Ҳужумчилар: Алишер Одилов ("Олимпик"), Отабек Жўрақўзиев ("Олимпик"), Улуғбек Ҳошимов ("Нефтчи"), Ҳусайн Норчаев ("Насаф"), Русланбек Жиянов ("Олимпик"), Тимур Мамасидиқов ("Олимпик").


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика