UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Хитой - Эрон  15 23:24Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Вьетнам - Япония  15 23:12"Интер" Икардининг товон пулини кўтаради  11 22:45Марадона: "Жасадини кўрмагунимча унинг ўлганига ишонмайман"  19 22:30Ўтган мавсумнинг энг чиройли голи муаллифи ҳам "Сурхон"га ўтиш арафасида  39 22:19РАСМАН: "Барселона" навбатдаги трансферни эълон қилди  68 22:16Азизбек Турғунбоев сериали давом этади  84 22:12"Навбаҳор"нинг ПФЛга жавоби  12 22:03Даврон Ҳошимов ҳам "Сурхон"га ўтмоқда  115 21:55Солари Марселонинг ўйинларга тушмаётгани сабабини айтди  13 21:36Йўқ, шошманг! Сала ўтирган самолётни тажрибали парашютчи бошқарган  38 21:15Салоҳ ғалати гаплар билан интернетдаги барча аккаунтларини ўчириб ташлади  22 20:51Омар Моманидан янги карикатура: "Милан"га ўтган польшалик гангстер  11 20:24Расман: Балотелли жамоасини ўзгартирди  14 20:20Андрей Канчельскисни табриклаймиз!  14

Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Жакартага етиб борди Янгиликлар

Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Жакартага етиб борди

Саккиз кундан сўнг Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари старт олади.

Мусобақа давомида миллионлар ўйини саналган футболга қизиқиш юқори бўлиши шубҳасиз. Бугун Осиё ўйинларида иштирок этадиган футболчиларимиз Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрига етиб боришди. Уларни мамлакат пойтахтидаги "Soekarno Hatta" аэропортида Индонезияга 2 кун аввал етиб борган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ишчи гуруҳи аъзолари кутиб олишди.

Индонезияга етиб борган футболчиларимизнинг кайфияти жуда яхши. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов Осиё ўйинлари олдидан йигитларда иштиёқ кучли эканлигини айтиб ўтди.

"Мусобақага тайёргарлик яхши ўтди. Йиғинлардан кўнглимиз тўлди. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан сўнг ушбу мусобақага жиддий киришганмиз. Насиб қилса, Хитойдаги муваффақиятни яна бир маротаба такрорлаймиз.

Клубдан рухсат олишда муаммо бўлдими? Тўғри, мусобақа FIFA кунларига тўғри келмаганлиги сабабли бу борада бироз муаммо бўлди. Аммо, барибир якунда улар ҳам ўз юртим жамоасига ёрдам беришимга руҳсат беришди, мени тушунишди. "Анжи" клубидагилар ҳам Осиёда чемпионликка эришганимизни билишади. Шахсан ўзимда ҳам ушбу мусобақада қатнашиш иштиёқи кучли эди. Бу ҳар бир спортчининг орзуси. Худо хоҳласа ҳаракат қилиб ватанимизга яна бир бора чемпионликни тақдим этамиз. Бизда кучли истак бор. Фақат олдинга борамиз, ортга йўл йўқ", – деди Достон Ҳамдамов.

Ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев эса Хитойдаги чемпионлик тасодиф эмаслигини исботлаш лозимлиги ҳақида гапирди.

"Узоқ парвоздан сўнг бироз чарчаган бўлсакда кайфиятимиз жуда яхши. Бироз дам олгандан сўнг машғулотларни бошлаб юборамиз. Осиё ўйинлари олдидан тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкентда ўтказдик. Бир ҳафта давомида ўйинларни таҳлил қилдик, видеотакрорларни кўриб чиқдик, рақибларни ўргандик. Биз Осиё чемпионлигини қўлга киритганмиз. Энди уни тасодиф эмаслигини исботлашни истаймиз", – деди Забиҳилло Ўринбоев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида "B" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳ босқичида футболчиларимизга Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари рақиблик қиладилар. Жамоамиз мусобақадаги илк ўйинини 14 август куни Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 14:00да "Пакансари" стадионида бошланади. Терма жамоамиз аъзолари аэропортдан тўғри Богор шаҳрига йўл олишди ва "Аston Bogor Hotel" меҳмонхонасига жойлашишди.


Терма жамоамиз Осиё ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этади:

Дарвозабонлар:

Ботирали Эргашев “Навбаҳор”
Раҳим Давронов “Машъал”

Ҳимоячилар:
Достонбек Турсунов "Нефтчи"
Ислом Қобилов “Бунёдкор”
Аббос Отахонов “Металлург”
Ҳожиакбар Алижонов “Пахтакор”
Рустам Ашурматов “Бунёдкор”
Акром Комилов “Бунёдкор”

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков “Насаф”
Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912”
Жасур Яхшибоев “Пахтакор”
Дониёр Нарзуллаев “Насаф”
Жалолиддин Машарипов “Пахтакор”
Азиз Турғунбоев “Навбаҳор”
Хуршид Ғиёсов “Бунёдкор”
Икром Алибоев “Локомотив”
Достон Ҳамдамов “Анжи”, Россия

Ҳужумчилар:
Забиҳулло Ўринбоев “Металлург”
Бобир Абдихолиқов “Насаф”
Андрей Сидоров “Нефтчи”


Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди
Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралия - Ўзбекистон...  1870
Эркин фикр! Осиё Кубогини ютиш керакми ёки ЖЧга тайёргарлик? Эркин фикр! Осиё Кубогини ютиш керакми ёки ЖЧга тайёргарлик?
Кўпчилик ўқувчиларнинг ичига сиғмай кетаётган гаплар учун эркин фикр...  601
Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман" Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман"
Австралия - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб ...  640
Купер услуби ўзбек футболига бегона Купер услуби ўзбек футболига бегона
Ўзбекистон терма жамоаси учун жуда эрта якунланган Осиё Кубоги ва...  390
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг