

Учрашув Хвасон шаҳрида жойлашган Hwaseong Sports Complex ўйингоҳида бўлиб ўтади. Қайд этиш жоиз, мазкур стадион кеча Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасидаги Жанубий Корея – Шри Ланка миллий терма жамоалари ўртасидаги 8:0 ҳисобида якунланган учрашувга ҳам мезбонлик қилди.
Жанубий Корея – Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бугун маҳаллий вақт билан 20:35да, Тошкент вақти билан эса соат 16:35да бошланади.
Мазкур учрашувда вакилларимиз оқ рангли спорт формаларида ҳаракат қилишади. Кореялик футболчилар эса қизил-қора-қизил рангдаги либосларда майдонга тушишади.




