Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Озарбайжон U-17 билан дуранг ўйнади

Iskandarov Abdulaziz
27 июл 2022
Озарбайжоннинг Габала шаҳрида йиғин ўтказаётган ўсмирлар терма жамоамиз илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қизиқарли ва голларга бой ўтган учрашувда Жамолиддин Убайдуллаев шогирдлари муроса кўчасини танлади. 2:2 ҳисоби қайд этилган учрашувда терма жамоамиздан голларга Шерзод Абдулбориев ва Николас Акопов муаллифлик қилди. 

Ушбу жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 29 июль куни бўлиб ўтади. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia