Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “Antalya Youth Cup” турнири ғолибига айланди

Оқил Абдубарноев
15 фев 2023
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси турнир ғолибига айланди.

Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари сўнгги баҳсда австралиялик тенгдошларини мағлубиятга учратди. Бир неча кун аввал ўсмирларимиз Чехияни ҳам таслим этганди.

Ўзбекистон 2:1 Австралия

Голлар: Шодиёр Шодибоев 35', Якоб Маклачлан 40', Лазизбек Мирзаев 76'.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси: А.Нўъмонов, М.Каримов, А.Тўлқинбеков, Л.Мирзаев, Б.Шукуруллаев, Қ.Абраев, Б.Жуматов, Ш.Шодибоев, О.Каримов, Ш.Абдулбориев, Д.Абдуллаев


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати