

Саудия Арабистони рақиблик қилган ўйинда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа ўзбекистонлик ўсмирлар 2013 йилдан сўнг илк бор кичик мундиалда иштирок этади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сўнгги маротаба 2012 йил Эронда бўлиб ўтган мусобақада чемпионликни қўлга киритиб, Жаҳон чемпионати йўлланма олган эди.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати шу йилнинг 10 ноябрь - 2 декабрь саналарида Индонезияда бўлиб ўтади.



