

Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоамиз 31 март куни Токиода Японияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Терма жамоамиз Тама шаҳридаги "Keio Plaza" меҳмонхонасига жойлашган.
Бугун мураббий ва футболчиларимиз Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси вакиллари ёрдамида президент сайловида иштирок этишди. Бу ҳақда ЎФФнинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар берди.



