Ўзбекистон МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум

Narzulla Saydullayev
29 окт 2024
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади.

ОФК мазкур баҳсларда ишлайдиган ҳакамлар ҳақида маълум қилди.

Қатар — Ўзбекистон учрашувида кореялик ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боради. Бош ҳакам — Ким Жонг Хеок, унга қанотларда юртдошлари Парк Кюн Ёнг ва Жанг Жонг Пил ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам — Чае Санг Ҳеоп. ВАРда эса Ким Ҳи Гон фаолият олиб боради.

Учрашув 14 ноябрь Тошкент вақти билан 21:15 да “Жассим бин Ҳамад” стадионида старт олади.

КХДРга қарши сафар учрашувимиз Лаос пойтхати Вентян шаҳрида ўтказилишидан хабарингиз бор. Мазкур ўйинда кувайтлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам — Аҳмад Ал Али, унга юртдошлари Аланези Абдулҳади ва Аббос Аҳмад ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам — Аммар Ашканани. ВАРда эса Абуллоҳ Жамали фаолият олиб боради.

КХДР — Ўзбекистон учрашуви 19 ноябрь Тошкент вақти билан 17:00 да “Лао” стадионида бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати