UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 16:09Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг жавоб баҳсида ЎзСҚБ билан ўйнамоқда  0 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  2 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  10 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   3 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  1 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  2

Ўзбекистон МТЖ ярим йилдан бери ютқазмаяпти. Катанец термадаги ўйинлар борасида Куперга яқинлашди ва бир натижа бўйича рекорд қўйди Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ ярим йилдан бери ютқазмаяпти. Катанец термадаги ўйинлар борасида Куперга яқинлашди ва бир натижа бўйича рекорд қўйди

Ўзбекистон терма жамоаси охирги мағлубиятини ўтган йил 27 сентябрь куни Коста-Рикага қарши ўртоқлик ўйинида қабул қилиб олганди – 1:2.

Шундан кейин, Сречко Катанец шогирдлари 4 та баҳсда қатнашди:

Ўзбекистон – Қозоғистон 2:0

Ўзбекистон – Россия 0:0

Ўзбекистон – Боливия 1:0

Ўзбекистон – Венесуэла 1:1

Катанец эса терма жамоа бошқарувида ўтказган ўйинларини 16 тага етказиб олди ва бу борада Эктор Куперга (17 та) яқинлашди. Улардан олдинда эса қуйидаги мутахассислар бор:

1. Миржалол Қосимов – 54;

2. Вадим Абрамов – 44;

3. Рауф Инилеев – 29;

4. Равшан Ҳайдаров – 25;

5. Самвел Бабаян – 24;

6. Владимир Сальков – 19.

Алишер Никимбаевнинг хабар беришича, 59 ёшли мутахассис Ўзбекистон МТЖ 10+ ғалабага эришган илк хорижлик мураббийга айланди. Бундан олдин “оқ бўрилар” билан 10 ва ундан ортиқ ғалабага қуйидаги маҳаллий мутахассислар эришганди:

1. Миржалол Қосимов – 22 та;

2. Вадим Абрамов – 20;

3. Самвел Бабаян – 16;

4-5. Равшан Ҳайдаров – 13;

4-5. Рауф Инилеев – 13;

6. Рустам Акрамов – 10.

Словениялик мураббий 2021 йил августида Ўзбекистон МТЖ устозига айланди ва жамоа унинг бошқарувида 16 баҳснинг 10 тасида зафар қучди, 2 марта дуранг ўйнади ва 4 марта ютқазди.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика