Ўзбекистон МТЖ футболчиларига кўрсатилган сариқ карточкалар бекор қилинди
21 авг 2024 17:51
Янгиликлар
Ўзбекистон МТЖ футболчиларига кўрсатилган сариқ карточкалар бекор қилинди
ФИФА тартиб-интизом қўмитаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичидаги дастлабки тур учрашувларини ўтказиб юборувчи футболчи ва расмийлар номига аниқлик киритди.
Шунингдек, аввалги босқичдаги сариқ карточкалар (фақатгина 1 та сариқ карточка бўлса) бекор қилинишини маълум қилди.
Қайд этиш керак, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида футболчи ҳамда расмийларга кўрсатилган сариқ карточкалар бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДРга қарши ўйин билан 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичидаги иштирокини бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, бу ҳақда 28 июнь куни сайтимизда терма жамоа менежери Шерзод Игамбердиев билан уюштирилган суҳбатда ҳам айтиб ўтилган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар