

Куннинг иккинчи ярмида МТЖ аъзолари Дубай шаҳрида жойлашган "The Sevens" стадионида машғулот ўтказди. Ушбу машғулотни жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Антонио Сариоглу олиб борди.
Вадим Абрамов ёрдамчи мураббий Виктор Тишенко билан биргаликда жамоамизнинг бўлажак рақиблари ҳисобланган "Зенит" ҳамда Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини томоша қилиш учун "Нас" спорт мажмуасига борди.













