Расман: Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида сафарда БАА билан ўйнайди

Aslanov Jasurbek
17 сен 2020, 17:42
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи кейинги йилга қолдирилганига қарамай, мазкур босқич учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб боради.

Шу сабабли, миллий жамоамиз октябрь ойида Тошкентда ўқув-машгъулот йиғинини ташкил этади. Ушбу йиғин доирасида аввал хабар берганимиздек иккита халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.

Дастлаб, Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги миллий терма жамоамиз Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу учрашув Эрон Ислом Республикаси футбол федерациясининг илтимосига биноан бир кун кейинга яъни 8 октябрга кўчирилди. Мазкур баҳс “Пахтакор” стадионида соат 18.00 да бошланади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 октябрь куни Дубай шаҳрида БАА вакилларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ufa.uz