Ўзбекистон - Ливан. Жамоалар қандай рангли футболкада ўйнашлари маълум

Narzulla Saydullayev
14 ноя 2018
Эртага Ўзбекистон терма жамоаси Ливан терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Эртанги ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон МТЖ  — оқ, Ливан терма жамоаси эса қизил рангли либосда ҳаракат қилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистон - Ливан ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia