UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Жаҳон футболидаги такрорланмас тандем - "Роббери"  0 15:40Косьелни "Арсенал"дан кетиши мумкин, лондонликлар унинг ўрнига "Барселона" футболчисини олиб келмоқчи  0 15:37"Бу менинг мавсумдаги 53-ўйиним". "Челси"нинг ота-бола мухлислари 5571 кмли саёхатга отланишди  1 15:1819 ёшидаёқ "Улкан тож" совринини ютган афсона - Рафаэль Надаль ҳақида  3 15:11Леонарду Жардим "Милан"ни қабул қилиши мумкин  3 15:01Olamsport: Россиялик хоккейчилар принципиал рақибни мағлуб этишди, ўзбек автомобили Россияда ғалаба келтирди  1 14:58Роббен: "Реал"дан кетишимга сабаб фақатгина Роналду эмас"  8 14:49"Бавария" "Сити"га Сане учун 70 миллион фунт таклиф қилди  2 14:15Осиё футболи. Вильмотс барибир шартнома имзолади  10 14:02"Атлетико"нинг яна бир муҳим футболчиси жамоадан кетиши мумкин  3 13:49Венгер: "Мен албатта футболга қайтаман"  4 13:37"Ювентус" туркиялик ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  0 13:30Превью. "Металлург" – "Бунёдкор"  6 13:11МЮ Доннаруммага шартнома таклиф қилишга тайёр  7 12:40"Бухоро" аёллар жамоаси бош мураббийи Обид Ражабов билан суҳбат  5

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташланди Янгиликлар

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташланди

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

2019 йилги мавсумда ЎзПФЛ Суперлига учун 14, А Про-лигаси учун 8 ҳамда B Про-лигаси учун жами 16 та клубни рўйхатдан ўтказди. Ўзбекистон кубогида мазкур жамоалардан фақатгина “Бунёдкор-2” ҳамда “Андижон-2” жамоалари иштирок этмайди. Улар фарм-клуб мақомида бўлгани сабабли, фақатгина B Про-лига учрашувларидагина қатнаша олади.

1/32 финал учрашувлари тақвимда 30 апрель ҳамда 1 май кунлари ўтказилиши аввалдан белгилаб қўйилган. Жамоаларнинг айнан қайси куни ўйин ўтказиши эртага ПФЛ расмий сайти орқали маълум қилинади.



Ўзбекистон кубоги 1/32 финал
Турон – Раш Милк
Зарангари – Орол
Рубин – Иттифоқ Н / Иттифоқ Б
Яшнобод / Чиғатой – Ғиждувон
Зирабулоқ – Янгиер
Локомотив-БФК – Зомин


19 апрель куни Ўзбекистон кубоги учун саралаш учрашувлари бўлиб ўтади. Шарқий минтақадан саралашда “Чиғатой” ҳамда “Яшнобод” клублари ўзаро ўйин билан иштирок этади. Ғарбий минтақада эса Навоий ҳамда Бухоронинг “Иттифоқ” жамоалари ўзаро куч синашади. Мазкур учрашувлар эртага соат 16:00да ўтказилади ва учрашувлар ғолиблари 1/32 финалда тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритади.

Қуръа жараёнида жами 12 та клуб олти жуфтликка ажратилди. Босқич ғолиблари 1/16 финал чиптасини қўлга киритади.

1/16 финалдан бошлаб мусобақага Суперлиганинг 10 ҳамда А Про-лиганинг 8 жамоаси қўшилади. 1/8 финалдан бошлаб эса “Локомотив”, “Пахтакор”, “Навбаҳор” ва АГМК жамоалари турнирдаги иштирокини бошлайди.

2019 йилда мазкур турнирда ҳар бир босқич фақатгина 1 та учрашувдан иборат бўлади. Ғолиб асосий ва қўшимча дақиқаларда аниқланмаса, пенальтилар серияси ёрдамга келади. Қуръа маросимлари Спорт-ТВ орқали жонли намойиш этиб борилади.


Рейтинг: -10   

Фикрлар

+3   
18 апр 17:58:09
G'ijduvon Market
Biz hozir markaziy Buxoro stadioniga
+2   
18 апр 17:20:04
alishernavoiy
курани хам "ЗУР" булди)) хаха
+1   
18 апр 18:02:41
James Maddison
Eldor aka Diyor Imomxo'jayevni "DILSHOD" deb chaqirganizda rosa kulibman.....
+1   
18 апр 17:57:05
G'ijduvon Market
G'IJDUVONni 2ta klubiga omad
+1   
18 апр 17:56:06
G'ijduvon Market
BIZNI "BUXORO"ga kim raqib bulib tushar ekan
   
18 апр 18:26:11
G'ijduvon Market
Biz hozir markaziy Buxoro stadioniga
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг