Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қачон қуръа ташланиши маълум қилинди

Sherzod Nurmatov
31 авг 2023
Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.

3 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги чорак финали доирасида 2 та учрашув бўлиб ўтади ва шу тариқа ярим финалнинг барча иштирокчилари номи аниқ бўлади. 

Шундан келиб чиқиб, кубокнинг ярим финалига айнан 3 сентябрь куни қуръа ташланади. Жараён 21:00 дан бошлаб “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалда "Динамо" "Олимпик" билан, "Турон" "Насаф" билан баҳс юритади. ОКМК "Хоразм" билан куч синашса, "Навбаҳор" "Сурхон"ни синовдан ўтказади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz