Ўзбекистон кубоги. "Насаф" - "Локомотив". Устунлик ким томонида?

Iskandarov Abdulaziz
3 сен 2022
Бугун Ўзбекистон кубоги чорак финалида Қаршида "Насаф" - "Локомотив" жамоалари ўзаро тўқнаш келади.



Жамоалар мамлакат кубогида шу вақтга қадар 5 маротаба куч синашишган. Ўзаро ўйинлардаги статистикада тенглик, "темирйўлчилар" 3та, "Насаф" 2 та ғалабани қўлга киритган. Сўнгги бор улар 2017 йил мусобақанинг ярим финалида навбатдаги босқич учун кураш олиб боришганини таъкидлаш жоиздир. Суперлигадаги охирги баҳсда эса ҳисоб очилмаган, 0:0. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia