Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичини “Андижон-SGS” Тошкентдаги ўйин билан бошлайди

Narzulla Saydullayev
27 мар 2023, 13:22
Кеча Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида иштирок этувчи барча жамоа номи маълум бўлди.

Саралашда иштирок этган саккиз жамоа ичидан “Жиззах” ҳамда “Олимпия” гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Гуруҳ босқичи 2 апрель кунги ўйин билан старт олади. Шу куни “Андижон-SGS” ўз майдонида “Жиззах”ни қабул қилиши керак. Хабарингиз бор, Андижондаги “Бобур арена”да таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Қўшимчасига, “Андижон-SGS” Испанияда ташкил этилаётган халқаро мусобақада иштирок этиш учун 3 апрель тонгда Тошкент орқали сафарга йўл олади. Шуларни инобатга олган ҳолда “Андижон-SGS” гуруҳ босқичининг дастлабки учрашувини Тошкентдаги “Чиғатой” стадионида ўтказади.

“Андижон-SGS” — “Жиззах” ўйини 16:30 да старт олади. 4 апрель куни эса “А” гуруҳининг иккинчи ўйинида ОКМК Бухорода “Ғиждувон” меҳмони бўлади. Беллашув 18:20 да бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz