

Ушбу учрашувда ВАР тизимидан фойдаланиш бўйича ФИФА ВАР платформасига зарур меъёрий ҳужжатларни юклаш ишлари олиб борилмоқда.
Видео ёрдамчи ҳакамлар (Video Assistant Referee) бригадаси якуний тест сифатида эртага бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги Ўзбекистон У20 терма жамоаси ҳамда «Пахтакор-W» вакиллари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида фаолият олиб боради.
Ушбу ҳакамларнинг ўйин давомида кўрсатган натижалари ҳисоботи ФИФА га юборилади. Шундан сўнг, 18 декабрь куни ВАР тизимини расмий учрашувда ишга тушуриш бўйича ФИФА томонидан якуний қарор чиқарилади.



