Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалда "Андижон" 1375 км масофага сафар қилади
18 апр 2018 21:55
Янгиликлар
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалда "Андижон" 1375 км масофага сафар қилади
Бугун Ўзбекистон кубоги 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими бўиб ўтди.
Бу босқичда жамоалар битта ўйин ўтказишади. Мазкур баҳслар 29-30 май кунлари бўлиб ўтади.
Нимчорак финалда энг кам масофани "Нефтчи" босиб ўтади. Жамоа Қўқонга боради ва атига 91,3 км йўл юради. "Андижон" эса 1375 км масофани босиб ўтиб, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида "Орол" билан ўйнайди.
1/8 финал жуфтликлари (меҳмон жамоа босиб ўтадиган масофа):
“Қўқон-1912” - “Нефтчи” (91,3 км)
“Динамо” - "Қизилқум" (172,7 км)
"Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (201,8 км)
"Ифтихор" - "Пахтакор" (288,4 км)
"Локомотив" - "Шердор" (307,5 км)
"Машъал" - "Сурхон" (353,8 км)
АГМК - "Насаф" (442,6 км)
"Орол" - "Андижон" (1375 км)

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар