UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  3 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  11 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  12

Ўзбекистон Кубоги: 1/4 финал жавоб ўйинларини санаси ўзгарди, 1/2 финал учрашувлари куни белгиланди Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги: 1/4 финал жавоб ўйинларини санаси ўзгарди, 1/2 финал учрашувлари куни белгиланди

Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақасининг чорак финал жавоб ўйинларининг ўтказилиш санаси ўзгарди ҳамда ярим финал дастлабки учрашувларининг кунлари белгиланди.

Дастлабки режага кўра, «Бунёдкор» – «Нефтчи» жавоб учрашуви 25 июль куни, «Локомотив» – «Бухоро» ва «Қўқон-1912» – «Насаф» жавоб ўйинлари 26 июль куни бўлиб ўтиши керак эди.

Мусобақа чорак финалида иштирок этаётган клублар сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам борлиги, миллий терма жамоа 17–23 июль кунлари хорижда йиғин ўтказиши ҳамда футболчилар қайтиб келгач тикланиши учун етарлича вақтга эга бўлиши мақсадида чорак финал жавоб ўйинларини тегишли равишда 27 ва 28 июль саналарида ўтказишга қарор қилинди.

Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал
Жавоб ўйинлари

27 июль (пайшанба)


«Бунёдкор» – «Нефтчи»

 28 июль (жума)

«Локомотив» – «Бухоро»

«Қўқон-1912» – «Насаф»

Шунингдек, мусобақанинг ярим финал ўйинлари кунларига аниқлик киритилди.  

Ўзбекистон Кубоги, 1/2 финал
Дастлабки учрашувлар


31 июль (душанба)

«Динамо» – «Бунёдкор» / «Нефтчи» урчашуви ғолиби

 2 август (чоршанба)

«Локомотив» / «Бухоро» учрашуви ғолиби – «Қўқон-1912» / Насаф» учрашуви ғолиби  

Ярим финалнинг дастлабки ўйинлари мезбони қуръадан кейин маълум бўлади.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика