Ўзбекистон футзал ва ногирон-ампутантлар терма жамоаларимиз қачон мамлакатимизга қайтиб келади?

Mirjalol Normatov
9 окт 2022
Кувайтда бўлиб ўтган Осиё кубогида бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси юртимизга 10 октябрга ўтар кечаси соат 01:40да етиб келади.

Шунингдек, Туркиядаги Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этаётган Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси эса юртимизга 10 октябр куни соат 19:00да етиб келади. 

Ватанимиз шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилган спортчиларимизни кутиб олишга барча турдаги ОАВ вакиллари ва мухлисларни чорлаб қоламиз.

Ўзбекистон футзал МТЖ

09/10 октябрь 01:40

Тошкент халқаро аэропорти

Ўзбекистон ампутантлар ТЖ

10 октябрь 19:00

Тошкент халқаро аэропорти


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати