Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради

Sherzod Nurmatov
19 апр 2024
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Осиё Кубоги 2-турида Ироқ билан рўбарў келади.

Мазкур учрашувни Ҳусайн Али Ал Баҳҳар бошқариб боради.

Унга иккинчи ҳакам сифатида таиландлик Бенжапол Мучароэнсап ёрдам беради. Учинчи ҳакам вазифаси кувайтлик Абдулазиз Ал Саррафга топширилган бўлса, вьетнамлик Труонг Куок Дунг вақтга масъул ҳакам сифатида фаолият юритади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати