Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади
09 апр 21:59
Янгиликлар
Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади
Мазкур йиғин 16 апрель санасига қадар давом этади.
Йиғин давомида Нодир Элибоев шогирдлари пойтахтимизда қўшни мамлакат – Тожикистон Республикаси миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Назорат ўйинлари 13 ва 15 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки баҳс Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида бўлиб ўтади. 13 апрель санасидаги баҳс 16:00да старт олса, 15 апрелга белгиланлан ўйин 17:00да бошланади.
Мазкур йиғинга чақирилган футзалчилар:
Дарвозабонлар – Аббос Ўлмасбеков (БМБ), Аббос Элмуродов (БМБ), Шавкат Ибрагимов (“Динамо”);Ҳимоячилар – Илҳомжон Ҳамроев (“Оил Стар”), Машраб Одилов (БМБ), Шаҳзод Саъдиев (БМБ);
Қанот ҳужумчилари – Акбар Усмонов (СҚБ), Меҳрож Юнусов (“Оил Стар”), Беҳруз Самиев (“Оил Стар”), Элдор Ниғматов (“Локомотив”), Дониёр Саидаҳмедов (СҚБ), Орзужон Асқаров (“Оил Стар”), Шаҳрам Фахриддинов (ОКМК), Ҳусниддин Нишонов («Витен», Белорус);
Ҳужумчилар: Давлат Ибрагимов (БМБ), Артур Умуров (“Оил Стар”), Музаффар Аҳаджонов (БМБ).

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар