

Ўзбекистонда ўтказиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон футзал термаси Бразилияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси маълум қилди.
Илк ўйин 6 сентябрь куни Юнусобод спорт мажмуасида, иккинчи ўйин эса 8 сентябрь куни Ҳумо Аренада ўтказилади.




