Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Aslanov Jasurbek
10 окт 2023
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 2024-йил Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган Осиё кубогига йўлланмани муддатидан аввал қўлга киритди.

Саралаш босқичида 32 жамоа ҳар бири 4 та жамоадан иборат 8 гуруҳга бўлинган ва ўз гуруҳида 1 ва 2-ўринни қўлга киритган терма жамоалар қитъа биринчилигига йўлланма олади. Шу тариқа 2-турдан сўнг “Г” гуруҳида 6 очкодан жамғарган Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари муддатидан аввал Осиё кубоги иштирокчисига айланди.


Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги сўнгги тур ўйини гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UFA