Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш фондига мутахассислар ишга таклиф этилади

Narzulla Saydullayev
28 сен 2017
Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш фондига мутахассисларни ишга қабул қилиш бўйича танлов бошланганлиги ҳақида эълон қиламиз.

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш фондига қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар танлов асосида ишга таклиф қилинади:

Фонднинг ижрочи директори;

Бош ҳисобчи;

Маркетолог;

Кассир;

Номзодлар қуйидаги умумий талабларга жавоб бериши керак:

- соҳа бўйича маълумотга эга бўлиши;
- футбол ва спорт соҳасидаги структурадаги иш тажрибаси;
- футбол ва спорт соҳасидаги меъёрий хужжатлар ҳақида билимга эга бўлиши;
- хорижий (рус, инглиз ва бошқа) тилларни билиши;
- компьютер ва интернетдан самарали фойдаланиш, презентацияларни тайёрлашни ўзлаштирган бўлиши;
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида доимий рўйхатдан ўтган бўлиши;

Номзодлар ўзи ҳақидаги маълумотнома (резюме)ни info@the-uff.com электрон почта манзили ёки +99871 230-90-51 факсга юборишлари керак. Комиссия томонидан саралаб олинган номзодларга ташкилий қўмита томонидан хабар берилади ва суҳбатга таклиф этилади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com