Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлиги ўрганилди
07 фев 2023 21:19
Янгиликлар
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлиги ўрганилди
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси спорт федерация ва ассоциацияларининг Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режалари билан танишишда давом этмоқда.
Бугун Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2022-йилда амалга оширилган ишлар ва 2023-йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, федерация вакиллари Осиё ўйинларида иштирок этиши кутилаётган асосий ва захира таркиб, кўзланаётган натижалар хусусида тўхталишди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов футболини янада ривожлантириш, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида совриндорлар қаторидан жой олиш ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма олишда ҳамжиҳатлик билан ишлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар