Ўзбекистон футбол ассоциацияси "Йилнинг энг яхши спорт федерацияси" номинациясида ғолиб бўлди

Narzulla Saydullayev
24 дек 2023
Тошкентдаги "Renessans Hall" саройида "Миллий спорт мукофоти-2023" — спорт бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси "Йилнинг энг яхши спорт федерацияси" номинациясида ғолиб деб топилди. 2023 йилда ЎФА томонидан футболни ривожлантириш борасида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар муносиб тақдирланди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФК томонидан ҳам энг яхши федерация сифатида эътироф этилганди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz