

Эрматов футбол академиясида ёшларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди ва бу ерда таҳсил олаётган ёш футболчилар билан суҳбатлашди. Равшан Эрматов ёшларга келажакда Элдор Шомуродовдек жаҳон танийдиган футболчи бўлишларини ва бунинг учун тинимсиз меҳнат қилиш кераклиги ҳақида айтиб ўтди. Ташриф сўнггида футбол академиясида таҳсил олаётган ёш футболчи ва мураббийлар билан эсдалик учун расмга тушишди.






