Ўзбекистон Coca-Cola кубоги нимчорак финалини кимлар ўтказиб юборади?

Оқил Абдубарноев
21 авг 2022
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги 1/8 финал босқичини ўтказиб юборадиган футболчи ва расмийлар маълум қилинди.

Унга кўра, мазкур босқичда "Бунёдкор"дан Авазбек Ўлмасалиев, "Олимпик"дан Суннатулло Ҳамиджонов, "Сурхон"дан Жасур Тўхтасинов, "Металлург"дан Равшан Хайруллаев ҳамда АГМК футболчиси Сарвар Аблаев майдонга туша олмайди. Шунингдек, "Динамо" мураббийлар штаби вакили ҳамда "Машъал" бош мураббийи Дилявер Ваниев учрашувни ўтказиб юборади. 


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: pfl.uz