Ўзбекистон чемпиони Икром Алибоевнинг янги жамоаси маълум
12 дек 2017 16:34
Янгиликлар
Ўзбекистон чемпиони Икром Алибоевнинг янги жамоаси маълум
Айни пайтда миллий чемпионат ва кубок ўйинлари ўз ниҳоясига етганидан сўнг жамоалар таътилга чиқишган.
Ортда қолган мавсумда Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳам чемпионатда, ҳам кубокда ғалаба қозонди.
Кўплаб клубларимиз янги мавсум учун таркибни кучайтириш ҳаракатига тушишган. Якунига етган мавсумда "темирйўлчилар" билан олтин дубл қайд этган ярим ҳимоячи Икром Алибоев янги мавсумни Тошкентнинг бошқа бир клуби "Пахтакор" сафида бошлайди. Айни пайтга келиб келишувга эришилган ва Алибоевнинг "шерлар" таркибига қўшилиши деярли аниқ бўлиб улгурган.

Эслатиб ўтамиз, Икром Алибоев ортда қолган мавсум Олий лигада 22та ўйинда иштирок этди. Ана шу учрашувларда у 1769 дақиқа майдонда бўлди ҳамда 4та гол урди ва 3та сариқ карточка олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар