UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  0 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  42 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  0 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  5 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32

Ўзбекистон аёллар ТЖга хорижлик мутахассис бош мураббий этиб тайинланди Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар ТЖга хорижлик мутахассис бош мураббий этиб тайинланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мидори Ҳонда билан шартнома имзолади.

Унга кўра, япониялик мутахассис 2023 йилнинг якунига қадар Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

Маълумот ўрнида, Мидори Ҳонда 1964 йилда Япониянинг Сидзуока шаҳрида таваллуд топган. 1981-1991 йиллар давомида Япония аёллар терма жамоаси сафида тўп тепган. Ушбу давр мобайнида жамоаси билан биргаликда Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.

Мураббийлик фаолиятини эса 2001 йилда “Окаяма“ клубида бошлаган. Кейинчалик Япония U-20 аёллар терма жамоасида мураббий ёрдамчиси сифатида Жаҳон Чемпионатида иштирок этган ва мундиалда 3-ўринни қўлга киритган. Мутахассис 2013-2019 йиллар давомида “Нагано Парсейро”, 2020-2021 йилларда эса “Сидзуока ССУ Асрежина” клубларини бошқарган. Бундан ташқари, Мидори Хонда Японияда ЖФАнинг “С” категориядаги (“Про”га тенг юритиладиган) лицензияни олган илк аёл мураббий ҳисобланади.

Шунингдек, аёллар терма жамоамизда яна бир япониялик мутахассис — Такая Цуцуми дарвозабонлар мураббийи сифатида иш олиб боради.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика