Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди

Khoja
25 июн 2025, 08:30
Кеча “Бунёдкор“ стадионида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Фаластинга қарши баҳс олиб борди.

Котрина Кулбите шогирдлари ушбу баҳсда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу баҳс терма жамоамиз учун Осиё кубоги саралаш баҳсларидан аввал ташкил этилди. Эслатиб ўтамиз, жамоамиз Осиё кубогига саралаш учрашувларини 29-июн куни Шри-Ланкага қарши ўйин билан бошлайди.

Назорат учрашуви

Ўзбекистон 4:0 Фаластин

Голлар: Мафтуна Шойимова 8ʼ, Диёрахон Хабибуллаева 31ʼ, Людмила Карачик 40ʼ, Нозимахон, Эргашева 45+1.


KhojaМуаллиф
Манба: ayollarfutboli