

15-24 февраль кунлари бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон вакиллари Экватор Гвинея, Нигерия ҳамда Замбия аёллар терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.
Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги аёллар миллий терма жамоамиз 8-14 февраль кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказади ва 15 январь куни Анталья шаҳрига йўл олади.
Маълумот ўрнида, нигерияликлар аёллар футболи бўйича Жаҳон чемпионатининг мунтазам иштирокчиси ҳисобланади. Замбия аёллар терма жамоаси эса 2021 йилги Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган Африка қитъасининг ягона жамоасидир.
“Festival Women’s Trophy 2021”
Анталья, Туркия
17 февраль
Ўзбекистон – Экватор Гвинея
20 февраль
Ўзбекистон – Нигерия
23 февраль
Ўзбекистон – Замбия
Реклама



