UZ

Сўнгги янгиликлар

01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  0 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  8 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  8 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1

Ўзбекча трансфер: Сергеев "Пахтакор"га қанча фойда келтирган? Янгиликлар

Ўзбекча трансфер: Сергеев "Пахтакор"га қанча фойда келтирган?

Championat.asia'да "Ўзбекча трансфер" рукни давом этади.

Хабарингиз бор, олдинги сафар ҳамюртимиз Одил Аҳмедов иштирокида имзоланган ўтиш битимлари ҳақида маълумот бергандик. Наманганлик футболчи 2011 йилнинг ёзида "Анжи"га ўтаётган маҳалда "шерлар" ҳисоб рақами 1,7 млн еврога бойиган.

"Пахтакор"нинг Аҳмедовдан кейинги йирик трансфери 2018 йилнинг қишида содир бўлди. Ўшанда Игор Сергеев "Ал Дафра" таркибига қўшилган, БАА клуби ҳужумчи учун 1,5 млн евро тўлаган эди. Аммо, Игорнинг Бирлашган Араб Амирликлари суперлигасида ишлари юришмади ва ўша йилнинг ёзида эркин агент сифатида Тошкент жамоасига қайтди. Бундан ташқари, "Пахтакор" Сергеевни 2016 йилги мавсумнинг 2-қисмида "Бэйцзин Гоань"га ижарага берган ва 6 ойлик шартнома учун 500 минг евро ишлаб олган. Хуллас, футболчи ўзини тарбиялаган клубга умумий ҳисобла 2 млн евро фойда келтирган.

Жорий йилнинг февраль ойида Игор фаолиятида 3-бор легионерга айланиб, Қозоғистоннинг "Актобе" жамоаси таркибига эркин агент сифатида бориб қўшилди. Сергеев янги клуби сафида аллақачон 14 ўйинда 7 та гол уришга улгурган. "Пахтакор" спорт директори Жафар Ирисметовнинг Championat.asia'га маълум қилишича, айни пайтда 28 ёшли ҳужумчини жамоага қайтариш бўйича музокара ўтказилмоқда. Игор катта эҳтимол билан янги мавсумни "шерлар" сафида бошласа керак.

Сергеев Қозоғистонни забт эта оладими?

Муаллиф :
Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика