Сардор Раҳмоновнинг дисквалификацияси бекор қилинди

Sherzod Nurmatov
12 окт 2023
ОКМК ҳимоячиси Сардор Раҳмонов "Сўғдиёна" билан ўйинда иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилганди.

Бундай ҳолатда футболчи 1 та ўйинга дисквалификация қилинарди, яъни Раҳмонов фақат "Қизилқум" билан баҳсни ўтказиб юборган бўларди.

"Суперлиганинг 21-тури доирасидаги ОКМК – "Сўғдиёна" учрашуви бош ҳаками томонидан Сардор Раҳмоновга кўрсатилган иккинчи сариқ, қизил карточка Интизом кодексининг 5.61-бандига асосан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази, эксперт ҳакамлар комиссияси билан келишилган ҳолда бекор қилинди.

 ЎФА тартиб-интизом қўмитаси Сардор Раҳмоновнинг қизил карточкасини бекор қилди", – дейилади олмалиқликлар матбуот хизмати хабарида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ОКМК матбуот хизмати