Озарбойжон. 5-тур. "Реван"да мағлубият, Алибобо Раҳматуллаев захирадан тушди

Ҳамюртимиз Алибобо Раҳматуллаев "Реван" сафида иккинчи ўйинини ўтказди.

"Зира" клуби меҳмони бўлган "Реван" 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Меҳмонлар сафида Раҳматуллаев 71-дақиқада захирадан майдонга тушди. "Реван" 5та ўйиндан сўнг 2 очко билан 10 жамоа орасида 9-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги учрашувни 27 сентябрь куни ўз уйида "Габала"га қарши ўтказади.


Озарбойжон чемпионати, 5-тур. Турнир жадвали

"Зира" - "Реван" 2:1
Голлар
: Р.Абдуллаев 14 пенальти, Крнета 24 - Т.Қурбатов 62


Манба: championat.asia