

Баҳснинг 25 дақиқаси давом этаётганида мезбонлар бош мураббийи Еуджен Нягое ахволи ёмонлашади ва бироздан сўнг у захира ўриндиғида хушини йўқотади.
Стадиондаги тез тиббий ёрдам вакиллари унга биринчи ёрдамни кўрсатиб, шифохонага олиб кетишади. Маълумотларга кўра, Нягое тез ёрдам машинаси ичида кўзларини очган ва шифокорлар 51 ёшли мутахассисга юрак хуружи ташхисини қўйишган.
Айтиш жоизки, бўлиб ўтган кўнгилсиз ҳодисага қарамай бош ҳакам ўйинни тўлиқ давом эттирди.
TAS-IX эмас



