UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Колашинац "Айнтрахт Ф"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?  0 19:15Гринвуд мендан зўр, ёшларга имкон берилади. "Астана"га қарши баҳс олдидан Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)  1 18:54"Пахтакор" шу ҳафта чемпион бўладими? Абдураимов жамоасида қандай муаммо бор?  6 18:44Карикатура: Куртуа уйқуда пайти Анхель "Реал"ни ёқиб юборди  3 18:19"Атлетико" ярим ҳимоячисига МЮ, "Челси" ва "Манчестер Сити" қизиқмоқда. Аммо...  2 17:56УЕФА Чемпионлар Лигаси ҳафта жамоасини эълон қилди  6 17:30"Интер" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  4 17:05ЕЧЛда хет-трик қайд этган футболчини "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" кузатмоқда  7 16:59«Бунёдкор» стадиони навбатдаги учрашувга тайёр: Рақиб – «Қизилқум»  7 16:38MLS. 38-тур якуни ҳақида батафсил  1 16:37"Манчестер Юнайтед" "Астана"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда  9 16:21Кашанда футболчилар  12 16:06Лукаку ва Брозович "Славия"га қарши ўйиндан сўнг жанжаллашиб қолишди  3 15:45Исмоил Маликов: “Биз аввал футбол ўйнардик, кейин пул сўрар эдик”  3 15:44Водий футболига қайта жон бериши кутилаётган лойиҳа старт олаяпти!  11

«Ўйин куни» — Равшан Эрматов (Ҳеч қаерда кўрмаган жараёнлар ва ҳакамлар ҳақида) Янгиликлар

«Ўйин куни» — Равшан Эрматов (Ҳеч қаерда кўрмаган жараёнлар ва ҳакамлар ҳақида)

Шаҳбоз Беғамовнинг «Ўйин куни»/«MatchDay» лойиҳасининг бу галги меҳмони ФИФА ҳаками — Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бўлди.

Лойиҳанинг илк сони «Насаф» клуби билан суратга олиниб, жамоанинг бир ўйинга бўлган тараддуди, ички ҳаёти ва учрашувга тайёргарлик доирасидаги барча ҳолат ва жараёнлар билан яқиндан таништирилганди. Бу гал эса одатда фақат 90 дақиқалик ишини кўрадиганимиз, майдондаги учинчи жамоа — ҳакамлар танланди. Суперлиганинг 9-тур доирасидаги учрашувлардан олдин Равшан Эрматов билан келишган ҳолда лойиҳанинг бу сонини ҳакамларга бағишладик. ФИФА рефериси Равшан Эрматов мазкур лойиҳа ва сайтимиз мухлисларини ҳурмат қилиб, ўз ишининг ички «ошхона»сини кўрсатишга, учрашувга қадар бўлган жараёнлар, ўйин куни ва ўша пайтдаги ҳолатларни тасвирга олишга розилик берди. Қуйида 3 кун давомида суратга олиш жараёнида бизнинг тасмамизга тушган воқеа ҳамда ҳолатларни томоша қилиб, ҳакамлар бир ўйинга сарфлайдиган куч, меҳнати ва уларнинг сиз кўрмаган кадр ортида қолиб кетадиган ишларини ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин бўлади.



Тасвирга олиш ишлари Равшан Эрматов ёш ҳакамларга семинар дарсларини ўтказадиган кунга тўғри келиб қолгани боис, биз ўша жараёнларни ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз. Умуман сиз учун янгилик бўладиган ҳакамларнинг ўзгача машғулотлари, ишга бўлган муносабати, уларнинг ишларидаги нозик нуқталар ва қийинчиликларни ўзингиз кўрасиз ва баҳо берасиз.



Биз эса лойиҳамиз ва мухлислар номидан Равшан Эрматов, Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовларга очиқлик ва таклифимизга лаббай дея берган жавоблари учун ташаккур билдирамиз!

«Ўйин куни»/«MatchDay» лойиҳасининг мазкур сонида ҳеч қаерда чиқмаган ва кўрмаган жараёнларни томоша қиласиз.

Камчиликлар ҳақида холис танқидлар ва яна нималарга эътибор қаратилиши, шунингдек, лойиҳанинг келаси сонида қайси жамоани «Ўйин куни»да кўришни исташингизни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Эътиборингиз учун ташаккур!




Лойиҳа ва ғоя муаллифи — Шаҳбоз Беғамов.
Оператор — Жаҳонгир Файзуллаев.


TAS-IX 


 


TAS-IX эмас



Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг