⚡️ ЎЙИН КУНИ. Бугун Ўзбекистон U-23 термаси қитъа биринчилиги финалида Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради

Eldor Akmurzayev
19 июн 2022
23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўз ниҳоясига етмоқда.

Бугун, 19 июнь куни мусобақанинг ҳал қилувчи учрашуви мезбон Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони ўртасида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 18:00 да “Бунёдкор” стадионида бошланади.

Ҳал қилувчи беллашувни қатарлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Салмон Аҳмад Фалаҳи. Унга қанотларда Юсуф Ориф Ал Шаммари ҳамда Заҳий Снаид Алшаммари ёрдам беради. Учрашувда ВАР ҳаками вазифаси Умар Муҳаммад Аҳмад Ҳассан (БАА)га топширилган.

U-23 Осиё кубогининг 3-ўрин учун баҳсида Япония 3:0 ҳисобида Австралияни таслим этганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia