

Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимида Лазиз Қўчқоровга Ўзбекистон Кубоги финалида қизил карточка олган Ойбек Бозоров борасида савол берилди.
ЎзПФЛ вакили бунга шу тариқа жавоб берди: "Кеча тартиб-интизом қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ойбек Бозоровни икки ўйинга четлатилиши борасида қарор чиқарилди. У Ўзбекистон Суперкубоги ҳамда чемпионатнинг 1-турида ўйнамайди".



