

“Испанияда Неймарнинг жамоани тарк этиши ҳақида гапиришмоқда. Унинг фонида Коутиньони “Барселона”га ўтиши ҳақидаги гап сўзлар кўпайди. Гап шундаки, Фелиппе яқинда жамоаси билан шартномасини узайтирди ва уни Ливерпулда барча нарса қониқтирмоқда. Клуб Чемпионлар лигасида иштирок этади, жамоа эса шубҳасиз кучайди. Ўйлайманки, улар шартномани узайтириб, яхши ишни амалга оширишди. Энг ёмон ҳолатда “Ливерпул” катта маблағга эга бўлиши мумкин. Амм, ўйлашимча, бу иш амалга ошмайди”, дейди Майкл Оуэн.



