Оуэн Премьер-лигада қайси жамоа чемпион бўлишини айтди
18 янв 2024 22:11
Янгиликлар
Оуэн Премьер-лигада қайси жамоа чемпион бўлишини айтди
"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Майкл Оуэн жорий мавсум Англия чемпионатининг олтин медалларини қайси жамоа қўлга киритиши ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди.
"Ўйлашимча, "Манчестер Сити" чемпионликни қўлга киритади. Мавсум бошиданоқ шундай ўйлаганман, шунинг учун энди фикримни ўзгартирмоқчи эмасман. Тан оламан, “Ливерпуль” мени ҳайратда қолдирди, жамоа совринни қўлга киритиши мумкин, аммо олдинда ҳали мавсумнинг ярми бор. Чемпионлик учун кураш қизиқарли бўлади", - деди собиқ англиялик форвард.
Эслатиб ўтамиз, 20-турдан сўнг “Ливерпуль” 45 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Манчестер Сити” 43 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
20:10
БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди 0
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар