UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  3 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  6 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  31 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  9 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4

Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз" Янгиликлар

Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 учинчи саралаш баҳсларидан ўрин олган БААга қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.

Бугунги машғулотлар пайтида жамоамиз посбони Ўткир Юсупов ўтган ва бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.


— Эронга қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, бироз омад етишмади. Бир очко киритганимиз ҳам яхши натижа, сабаби Эрон кучли ва таркибида кўплаб яхши ўйинчилар ҳаракат қилади. Бир киши кўп бўлиб ўйнаганимизда вазиятларимиздан фойдалана олмадик, агар ўшалар голга айланганда, ғалабага эришган бўлардик.


— Рейслар йўқлиги сабаб Эрондан Ўзбекистонга келишда муаммолар бўлгани ва машина орқали келишингизга тўғри келгани ҳақида хабарлар янгради.

— Биз 6 октябрда Табризда ўйин ўтказдик. Рейслар йўқлиги сабаб ўйиндан сўнг Арманистон орқали Бакуга бормоқчи эдим. У ерда чегара ёпиқлиги сабаб Туркияга боришга тўғри келди. Табриздан Ван шаҳрига 7 соат давомида машинада тоғлар оша бордим. Вандан аэропортга 2 соат йўл босдим. Ван аэропортида чипталарнинг бари сотиб бўлинган экан. Шу сабаб у ерда 6 соат кутишимга тўғри келди. Сўнгра Ван-Анқара рейси бўйича учдим. Анқара аэропортида 10 соат кутганимдан сўнг Тошкентга учиб келдим.

— Эрон билан ўйинда футболчиларимизда мураббийсиз руҳий ҳолат бироз яхши эмасдек кўринди ва ўйинимиз қовушмади. Ўйин давомида 1-2та вазият ярата олдик. БАА билан ўйинга тайёргарлик қандай кетмоқда? Мураббийнинг йўқлиги таъсир қилмайдими?

— Албатта, бош мураббийнинг ўз ўрни бор. Тайёргарлик яхши, йигитларда кайфият ажойиб, ҳамма жанговар ҳолатда. Эрон ҳимояга эътиборини қаратди ва унда яхши ўйнади, шунингдек кам яратган вазиятларимиздан фойдаланолмадик.

— Ўйиндаги ҳаракатларингиз ижобий эътироф этилди. "Фулад"даги жамоадошларингизнинг бу ҳақда фикрлари қандай? Улар билан гаплашдингизми?

— Ўйиндан сўнг "Фулад"даги жамоадошим Али Немати билан гаплашдик, у ҳам Эрон термаси сафида дебют қилди. У Ўзбекистонга илк келганини, шаҳар, стадион ва мухлислар ёққанини, шунингдек ўйин яхши ўтганини айтди.

— Бўлажак рақибимиз БАА сафида кўплаб маҳаллийлаштирилган ўйинчилар бор. Бу нарса БААни Эрондан ҳам кучли рақибга айлантирмайдими?

— Мен унчалик кузатмайман, аммо Жалол (Машарипов - СА) кўплаб бразилияликлар фуқаролик олганини айтди. Эртага уларни таҳлил қиламиз ва ўйинда мағлуб этиб, халқимизни хурсанд қилмоқчимиз.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика