UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  0 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  3 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  2 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  5 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  1

Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда? Янгиликлар

Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда?

Ўша учрашувда ўзбекистонлик ён ҳакамнинг хатоси сабабли африкаликлар ғалаба қозонган.

Бугун Париж шаҳрида ўтказилаётган Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичининг иккинчи тур учрашувларига старт берилади. "C" гуруҳида тур доирасида Ўзбекистон — Миср учрашуви ўтказилади. Нант шаҳридаги "Божуар" стадионида ўтказиладиган беллашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси дастлабки турда Испанияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бразилиялик мутахассис Рожерио Микале мураббийлигидаги Миср эса Доминикан Республикаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Миср Олимпия терма жамоаси ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкентда ўзбекистонлик тенгқурларини мағлуб этганди.

Мазкур учрашувда қайдномага киритилган футболчиларнинг 12 нафари Париж Олимпиадасида иштирок этмоқда. Шунингдек, "фиравнлар" икки нафар ёши катта ўйинчи хизматидан фойдаланмоқда. Улардан бири "Базель" ва "Арсенал"даги ўйинлари билан танилган, жорий мавсум сўнгида лондонликларни тарк этган Муҳаммад Эль Нени бўлса, иккинчиси мамлакатнинг етакчи клубларидан бири "Замалек"да тўп тепадиган Аҳмад Мустафо Саид Зизу ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтган ўртоқлик учрашувида мисрликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Мазкур беллашувнинг иккинчи бўлими бошларида Маҳмуд Маҳамаджонов майдондан четлатилганди. Шунингдек, Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси томонидан Ҳожимат Эркиновнинг ҳаққоний голи офсайд қайд этилган ҳолда инобатга олинмаган ва бошқа кўплаб хатоликлар кузатилган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика